حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ، حَدَّثَنَا مَالِكٌ، عَنْ نَافِعٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما ـ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنِ الْمُزَابَنَةِ، وَالْمُزَابَنَةُ بَيْعُ الثَّمَرِ بِالتَّمْرِ كَيْلاً، وَبَيْعُ الزَّبِيبِ بِالْكَرْمِ كَيْلاً.
Бизга Исмоил ривоят қилди, бизга Молик ривоят қилди, у Нофеъдан, у Абдуллаҳ ибн Умардан (розияллаҳу анҳумо): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) музобанадан ман қилди. Музобана — дарахтдаги (янги) мевани (узилган) хурмога ўлчов билан сотиш ва узумни майизга ўлчов билан сотишдир.