Саҳиҳул Бухорий — 5854-ҳадис

Кийим китоби · Оёқ кийимни ўнгдан бошлаш

5854-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Кийим китоби

حَدَّثَنَا حَجَّاجُ بْنُ مِنْهَالٍ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، قَالَ أَخْبَرَنِي أَشْعَثُ بْنُ سُلَيْمٍ، سَمِعْتُ أَبِي يُحَدِّثُ، عَنْ مَسْرُوقٍ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ قَالَتْ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُحِبُّ التَّيَمُّنَ فِي طُهُورِهِ وَتَرَجُّلِهِ وَتَنَعُّلِهِ‏.‏

Ҳажжож ибн Минҳол, Шуъбадан: Менга Ашъас ибн Сулайм хабар берди: Отамнинг Масруқдан, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) айтиб бераётганини эшитдим: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам тоҳаратларида, соч тарашларида ва наълайн кийишларида ўнгдан бошлашни яхши кўрар эдилар, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 421-ҳадисҒусл ва таяммум китоби

Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) имкон қадар таҳоратларида, кавуш кийишларида ва соч тараларида ўнгдан бошлашни яхши кўрардилар. Барча ишларида (ҳам),

Саҳиҳи Муслим, 616-ҳадисТаҳорат китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) таҳорат қилганида таҳоратида, соч тараганида тарашида ва наъл (поябзал) кийганида кийишида ўнгдан бошлашни (таяммунни) яхши кўрар эди.

Саҳиҳул Бухорий, 168-ҳадисТаҳорат китоби

у деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ковуш кийишда, таранишда, таҳоратда ва барча ишларида ўнгдан бошлашни ёқтирардилар.

Саҳиҳи Муслим, 617-ҳадисТаҳорат китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ўз ишининг ҳаммасида — наълида, соч тарашида ва таҳоратида — ўнгдан бошлашни (таяммунни) яхши кўрар эди.

Саҳиҳул Бухорий, 426-ҳадисНамоз китоби

Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) қодир бўлгунча барча ишларида — таҳоратида, таранишида ва ковуш кийишида — ўнгдан бошлашни яхши кўрардилар.

Саҳиҳул Бухорий, 5614-ҳадисИчимликлар китоби

У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам ширинлик (ҳалво) ва асални яхши кўрардилар, деди.