Саҳиҳи Муслим — 2538-ҳадис

Рўза китоби · Рўза фажр чиқиши билан бошланиши ва фажрнинг сифати

2538-ҳадисСаҳиҳи Муслим · Рўза китоби

حَدَّثَنَا ابْنُ نُمَيْرٍ، حَدَّثَنَا أَبِي، حَدَّثَنَا عُبَيْدُ اللَّهِ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، - رضى الله عنهما - قَالَ كَانَ لِرَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم مُؤَذِّنَانِ بِلاَلٌ وَابْنُ أُمِّ مَكْتُومٍ الأَعْمَى فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ إِنَّ بِلاَلاً يُؤَذِّنُ بِلَيْلٍ فَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يُؤَذِّنَ ابْنُ أُمِّ مَكْتُومٍ ‏"‏ ‏.‏ قَالَ وَلَمْ يَكُنْ بَيْنَهُمَا إِلاَّ أَنْ يَنْزِلَ هَذَا وَيَرْقَى هَذَا ‏.‏

Ибн Умар (розияллаҳу анҳумо) айтди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг икки муаззини бор эди: Билол ва кўзи ожиз Ибн Умми Мактум. Бас Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Албатта Билол кечада азон айтади; бас Ибн Умми Мактум азон айтгунча, еб-ичинг» деди. (Ровий) айтди: Улар иккови орасида фақат биттаси тушиб, иккинчиси (минорага) чиқиши(ча)лик (вақт) бўлар эди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам