Саҳиҳи Муслим — 2804-ҳадис

Ҳаж китоби · Ҳаж ва умра мийқотлари

2804-ҳадисСаҳиҳи Муслим · Ҳаж китоби

حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ، حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ آدَمَ، حَدَّثَنَا وُهَيْبٌ، حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ، بْنُ طَاوُسٍ عَنْ أَبِيهِ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، - رضى الله عنهما - أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَقَّتَ لأَهْلِ الْمَدِينَةِ ذَا الْحُلَيْفَةِ وَلأَهْلِ الشَّامِ الْجُحْفَةَ وَلأَهْلِ نَجْدٍ قَرْنَ الْمَنَازِلِ وَلأَهْلِ الْيَمَنِ يَلَمْلَمَ ‏.‏ وَقَالَ ‏ "‏ هُنَّ لَهُمْ وَلِكُلِّ آتٍ أَتَى عَلَيْهِنَّ مِنْ غَيْرِهِنَّ مِمَّنْ أَرَادَ الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ وَمَنْ كَانَ دُونَ ذَلِكَ فَمِنْ حَيْثُ أَنْشَأَ حَتَّى أَهْلُ مَكَّةَ مِنْ مَكَّةَ ‏"‏ ‏.‏

Ибн Аббос (розияллаҳу анҳумо) (ривоят қилди)ки: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Мадина аҳлига Зул-Ҳулайфани, Шом аҳлига Жуҳфани, Нажд аҳлига Қарнул-Манозилни ва Яман аҳлига Яламламни (миқот қилиб) белгилади ва: «Булар — ўшалар учун ва ўшалар устидан ўтган ҳар бир келувчи — ҳаж ва умрани истаган — ўзга (юрт аҳли) учун; ким бундан берида бўлса, ўзи (йўлга) чиқган жойдан (эҳром боғлайди); то Макка аҳли(гача) — Маккадан» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 2803-ҳадисҲаж китоби

Бас булар — ўшалар (аҳли) учун ва ўшалар устидан ўтган — ҳаж ва умрани истаган — ўзга (юрт) аҳли учун(дир); ким улардан берида (Маккага яқинроқда) бўлса, ўз жойидан (эҳром боғлайди); ва шундай — то Макка…

Сунани Насоий, 2654-ҳадисҲаж китоби

Булар ўша (жой) аҳллари учун, ҳамда бошқа жойлардан келиб улар орқали ўтадиган ҳар бир киши учундир. Кимнинг аҳли (манзили) мийқотдан берироқда бўлса, у ўзи (сафарини) бошлаган жойдан (эҳромга кирсин), ҳатто…

Сунани Насоий, 2657-ҳадисҲаж китоби

Булар ўша (жой) аҳллари учун, ҳамда бошқа жойлардан келиб улар орқали ўтадиган, ҳаж ёки умра қилишни истаган кишилар учундир. Кимнинг (манзили) шундан берироқда бўлса, у ўзи (сафарини) бошлаган жойдан…

Сунани Абу Довуд, 1738-ҳадисҲаж китоби

Ва Яман аҳли учун Яламламни Аламлам Булар ўшалар (мийқот аҳли) учун ва уларнинг олдидан ўтиб, ҳаж ёки умра қилмоқчи бўлган, ўша жой аҳлидан бўлмаган кишилар учундир. Ундан беридаги кишилар — Ибн Товус…

Сунани Насоий, 2658-ҳадисҲаж китоби

ки): Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Мадина аҳлига Зул-Ҳулайфани, Шом аҳлига ал-Жуҳфани, Яман аҳлига Яламламни, Нажд аҳлига Қарнни мийқот қилиб белгилаб бердилар. Булар ўша (жой) аҳллари учун, ҳамда ҳаж ёки…

Саҳиҳул Бухорий, 1526-ҳадисҲаж китоби

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам Мадина аҳлига Зул-Ҳулайфани, Шом аҳлига Жуҳфани, Нажд аҳлига Қарнул-Манозилни, Яман аҳлига Яламламни мийқот (иҳромга кириш ўрни) қилиб белгилади. Булар ўша (ер аҳли)лар учун ва…