حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، وَابْنُ، بَشَّارٍ - وَاللَّفْظُ لاِبْنِ الْمُثَنَّى - قَالاَ حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ، بْنُ جَعْفَرٍ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ قَتَادَةَ، قَالَ سَمِعْتُ أَبَا الْعَالِيَةِ، يَقُولُ حَدَّثَنِي ابْنُ عَمِّ، نَبِيِّكُمْ صلى الله عليه وسلم - يَعْنِي ابْنَ عَبَّاسٍ - عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ " مَا يَنْبَغِي لِعَبْدٍ أَنْ يَقُولَ أَنَا خَيْرٌ مِنْ يُونُسَ بْنِ مَتَّى " . وَنَسَبَهُ إِلَى أَبِيهِ .
Бизга Муҳаммад ибн Мусанно ва ибн Башшор — лафз ибн Мусанноники — ривоят қилдилар, улар дедилар: бизга Муҳаммад ибн Жаъфар ривоят қилди, бизга Шуъба ривоят қилди, у Қатодадан, у деди: Абул Олияни шундай деганини эшитдим: Менга Набийнгизнинг соллаллаҳу алайҳи васаллам амакиваччаси — яъни ибн Аббос — ривоят қилди, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан: «Бандага ‹Мен Юнус ибн Маттодан яхшироқман› дейиш лойиқ эмас» дедилар. Ва уни отасига нисбат берди.