Саҳиҳи Муслим — 7145-ҳадис

Жаннат тавсифи китоби · Оиласи ва молини бериб бўлса-да Расулуллаҳни кўришни исташ

7145-ҳадисXalqaro 2832Саҳиҳи Муслим · Жаннат тавсифи китоби

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا يَعْقُوبُ، - يَعْنِي ابْنَ عَبْدِ الرَّحْمَنِ - عَنْ سُهَيْلٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ مِنْ أَشَدِّ أُمَّتِي لِي حُبًّا نَاسٌ يَكُونُونَ بَعْدِي يَوَدُّ أَحَدُهُمْ لَوْ رَآنِي بِأَهْلِهِ وَمَالِهِ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Қутайба ибн Саъийд ривоят қилди, бизга Яъқуб — яъни Ибн Абдурраҳмон — Суҳайлдан, у отасидан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг менга энг қаттиқ муҳаббат қилувчиларидан мендан кейин келадиган баъзи кишилар бўлиб, улардан бирортаси мени ўз аҳли ва молини бериб бўлса-да, кўришни жуда истайди», дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам