Бизга Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Асботий ривоят қилди, бизга Абдурраҳим ибн Сулаймон Муҳаммад ибн Ишоқдан, у Осим ибн Умар ибн Қатодадан, у Маҳмуд ибн Лабиддан, у Рофиъ ибн Хадиждан ривоят қилди. У деди: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деганини эшитдим: «Садақа устида ҳақ билан ишловчи амал қилувчи, токи уйига қайтгунича, Аллаҳ йўлида жанг қилувчи ғозий кабидир.»
Бизга Абдуллаҳ ибн Муҳаммад ан-Нуфайлий ривоят қилди, бизга Муҳаммад ибн Салама Муҳаммад ибн Ишоқдан, у Язид ибн Абу Ҳабибдан, у Абдурраҳмон ибн Шимосадан, у Уқба ибн Омирдан ривоят қилди. У деди: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деганини эшитдим: «Бож (макс) йиғувчи жаннатга кирмайди.»