حَدَّثَنَا مُسْلِمُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، حَدَّثَنَا هِشَامٌ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسٍ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى أَنْ يَشْرَبَ الرَّجُلُ قَائِمًا .
Бизга Муслим ибн Иброҳим, унга Ҳишом Қатодадан, у Анасдан ҳадис айтдики, Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам кишининг тик туриб ичишидан қайтардилар.
Бизга Мусаддад, унга Яҳё Мисъар ибн Кидомдан, у Абдул Малик ибн Майсарадан, у ан-Наззол ибн Сабрадан ҳадис айтдики, Али сув сўраб, уни тик турган ҳолда ичди, сўнг: «Кишилардан баъзилари буни қилишни ёмон кўрадилар, ҳолбуки мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг мен қилаётганимни кўрганингиз каби қилганларини кўрганман» деди.