Бизга Рожо ибн ал-Муражжо ривоят қилди, бизга Назр ибн Шумайл ривоят қилди, бизга Мусо ибн Сарвон хабар берди, менга Талҳа ибн Убайдуллаҳ ибн Кариз ривоят қилди, менга Умму Дардо ривоят қилиб айтди: Менга хўжам Абу Дардо ривоят қилдики, у Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган: «Киши ўз биродарига ғойибона (унинг йўқлигида) дуо қилса, малоикалар: ‹Омийн, сенга ҳам шунақаси бўлсин› дейдилар.»
Бизга Аҳмад ибн Амр ибн ас-Сарҳ ривоят қилди, бизга Ибн Ваҳб ривоят қилди, менга Абдурраҳмон ибн Зиёд ривоят қилди, у Абу Абдурраҳмондан, у Абдуллаҳ ибн Амр ибн ал-Осдан ривоят қилдики, Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ижобат бўлиши энг тезроқ дуо — ғойиб кишининг ғойиб киши учун қилган дуосидир», дедилар.
حَدَّثَنَا مُسْلِمُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، حَدَّثَنَا هِشَامٌ الدَّسْتَوَائِيُّ، عَنْ يَحْيَى، عَنْ أَبِي جَعْفَرٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ " ثَلاَثُ دَعَوَاتٍ مُسْتَجَابَاتٌ لاَ شَكَّ فِيهِنَّ دَعْوَةُ الْوَالِدِ وَدَعْوَةُ الْمُسَافِرِ وَدَعْوَةُ الْمَظْلُومِ " .
Бизга Муслим ибн Иброҳим ривоят қилди, бизга Ҳишом ад-Даставоий ривоят қилди, у Яҳёдан, у Абу Жаъфардан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилдики, Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Учта дуо борки, улар ижобат бўлишида шубҳа йўқ: ота-онанинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси», дедилар.