Икки бўлак матода кафанлаш

Janoza kitobi · 1 ҳадис

باب الْكَفَنِ فِي ثَوْبَيْنِ

حَدَّثَنَا أَبُو النُّعْمَانِ، حَدَّثَنَا حَمَّادُ بْنُ زَيْدٍ، عَنْ أَيُّوبَ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ ـ رضى الله عنهم ـ قَالَ بَيْنَمَا رَجُلٌ وَاقِفٌ بِعَرَفَةَ إِذْ وَقَعَ عَنْ رَاحِلَتِهِ فَوَقَصَتْهُ ـ أَوْ قَالَ فَأَوْقَصَتْهُ ـ قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ اغْسِلُوهُ بِمَاءٍ وَسِدْرٍ، وَكَفِّنُوهُ فِي ثَوْبَيْنِ، وَلاَ تُحَنِّطُوهُ وَلاَ تُخَمِّرُوا رَأْسَهُ، فَإِنَّهُ يُبْعَثُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مُلَبِّيًا ‏"‏‏.‏

Абун-Нуъмон бизга айтди: Ҳаммод ибн Зайд бизга айтди, Айюбдан, у Саъид ибн Жубайрдан, у Ибн Аббос розияллаҳу анҳумадан: У деди: Бир киши Арафотда (вуқуф қилиб) турган чогда, уловидан йиқилди, у (улов) унинг бўйнини синдирди (ўлдирди). Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Уни сув ва сидр билан ювинглар, икки кийимга кафанланглар, унга хушбўй (ҳанут) суртманглар ва бошини ёпманглар, чунки у қиёмат куни талбия айтган ҳолда тирилтирилади», дедилар.