حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ يُوسُفَ، حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، حَدَّثَنَا سَعِيدٌ، عَنْ أَبِيهِ، أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا سَعِيدٍ الْخُدْرِيَّ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ " إِذَا وُضِعَتِ الْجِنَازَةُ فَاحْتَمَلَهَا الرِّجَالُ عَلَى أَعْنَاقِهِمْ، فَإِنْ كَانَتْ صَالِحَةً قَالَتْ قَدِّمُونِي. وَإِنْ كَانَتْ غَيْرَ صَالِحَةٍ قَالَتْ لأَهْلِهَا يَا وَيْلَهَا أَيْنَ يَذْهَبُونَ بِهَا يَسْمَعُ صَوْتَهَا كُلُّ شَىْءٍ إِلاَّ الإِنْسَانَ، وَلَوْ سَمِعَ الإِنْسَانُ لَصَعِقَ ".
Абдуллаҳ ибн Юсуф бизга айтди: Лайс бизга айтди: Саъид бизга айтди, отасидан: У Абу Саъид Худрий розияллаҳу анҳуни (шундай деганини) эшитди: У деди: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Жаноза қўйилиб, кишилар уни елкаларига кўтарганида, агар у солиҳ бўлса: ‹Мени (тезроқ) олдинга оборинглар› дейди. Агар солиҳ бўлмаса, ўз аҳлига: ‹Вой ҳолига! Уни қаёққа олиб кетяптилар?› дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳар бир нарса эшитади. Агар инсон эшитса, албатта беҳуш бўлиб йиқилар эди», дер эдилар.