Сигир закоти

Zakot kitobi · 1 ҳадис

باب زَكَاةِ الْبَقَرِ

حَدَّثَنَا عُمَرُ بْنُ حَفْصِ بْنِ غِيَاثٍ، حَدَّثَنَا أَبِي، حَدَّثَنَا الأَعْمَشُ، عَنِ الْمَعْرُورِ بْنِ سُوَيْدٍ، عَنْ أَبِي ذَرٍّ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ انْتَهَيْتُ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ ـ أَوْ وَالَّذِي لاَ إِلَهَ غَيْرُهُ، أَوْ كَمَا حَلَفَ ـ مَا مِنْ رَجُلٍ تَكُونُ لَهُ إِبِلٌ أَوْ بَقَرٌ أَوْ غَنَمٌ لاَ يُؤَدِّي حَقَّهَا إِلاَّ أُتِيَ بِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْظَمَ مَا تَكُونُ وَأَسْمَنَهُ، تَطَؤُهُ بِأَخْفَافِهَا، وَتَنْطَحُهُ بِقُرُونِهَا، كُلَّمَا جَازَتْ أُخْرَاهَا رُدَّتْ عَلَيْهِ أُولاَهَا، حَتَّى يُقْضَى بَيْنَ النَّاسِ ‏"‏‏.‏ رَوَاهُ بُكَيْرٌ عَنْ أَبِي صَالِحٍ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم‏.‏

Умар ибн Ҳафс ибн Ғиёс бизга айтди: Отам бизга айтди: Аъмаш бизга айтди, Маърур ибн Сувайддан, у Абу Зарр розияллаҳу анҳудан: У деди: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига етиб келдим. У зот: «Жоним қўлида бўлган зотга қасамки — ёки: Ундан ўзга илоҳ бўлмаган зотга қасамки, ёки у қандай қасам ичган бўлса — бирор кишининг туяси, мол(қорамол)и ёки қўйи бўлса-ю, унинг ҳақини (закотини) адо этмаса, албатта у (мол) қиёмат куни энг катта ва энг семиз ҳолида келтирилади, уни туёқлари билан босар ва шохлари билан сузар. Унинг охиргиси ўтиши биланоқ, аввалги(лар)и унга қайтарилади, ҳатто одамлар орасида ҳукм қилингунча» дедилар. Буни Букайр Абу Солиҳдан, у Абу Ҳурайра розияллаҳу анҳудан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилди.