حَدَّثَنَا عَمْرُو بْنُ عَبَّاسٍ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ، عَنْ جَابِرٍ ـ رضى الله عنه ـ جَاءَ أَعْرَابِيٌّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَبَايَعَهُ عَلَى الإِسْلاَمِ، فَجَاءَ مِنَ الْغَدِ مَحْمُومًا، فَقَالَ أَقِلْنِي، فَأَبَى ثَلاَثَ مِرَارٍ، فَقَالَ " الْمَدِينَةُ كَالْكِيرِ، تَنْفِي خَبَثَهَا، وَيَنْصَعُ طَيِّبُهَا ".
Амр ибн Аббос бизга айтди: Абдурраҳмон бизга айтди: Суфён бизга айтди, Муҳаммад ибн Мункадирдан, у Жобир розияллаҳу анҳудан: Бир аъробий Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга келди ва у зотга Ислом узра байъат қилди. Эртаси кун иситмалаб (касал бўлиб) келди ва: ‹(Байъатимни) қайтариб бер (бекор қил)› деди. У зот уч марта (бекор қилишдан) бош тортди. Сўнг: «Мадина — босқон (пуфловчи) кабидир, ўзининг (ёмон) зангини чиқариб (тозалаб) ташлайди, пок(яхши)си эса ёрқин (тоза) бўлади» дедилар.
حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ حَرْبٍ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ عَدِيِّ بْنِ ثَابِتٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ يَزِيدَ، قَالَ سَمِعْتُ زَيْدَ بْنَ ثَابِتٍ ـ رضى الله عنه ـ يَقُولُ لَمَّا خَرَجَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِلَى أُحُدٍ رَجَعَ نَاسٌ مِنْ أَصْحَابِهِ فَقَالَتْ فِرْقَةٌ نَقْتُلُهُمْ. وَقَالَتْ فِرْقَةٌ لاَ نَقْتُلُهُمْ. فَنَزَلَتْ {فَمَا لَكُمْ فِي الْمُنَافِقِينِ فِئَتَيْنِ} وَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم " إِنَّهَا تَنْفِي الرِّجَالَ كَمَا تَنْفِي النَّارُ خَبَثَ الْحَدِيدِ ".
Сулаймон ибн Ҳарб бизга айтди: Шуъба бизга айтди, Адий ибн Собитдан, у Абдуллаҳ ибн Язиддан: У деди: Мен Зайд ибн Собит розияллаҳу анҳуни шундай деганини эшитди: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам Уҳудга чиқганида, ашобларидан бир тўда (кишилар) қайтди. Бир гуруҳ: ‹Уларни ўлдирамиз› деди, бир гуруҳ: ‹Уларни ўлдирмаймиз› деди. Шунда: ‹‹Мунофиқлар(масаласи)да сизларга нима бўлди-ки, икки гуруҳ(га ажрал)дингиз?›› (ояти) нозил бўлди. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Албатта у (Мадина) — ўт темирнинг зангини чиқариб (тозалаб) ташлагандек — (ёмон) кишиларни чиқариб (тозалаб) ташлайди» дедилар.