حَدَّثَنَا عَمْرُو بْنُ عَبَّاسٍ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ، عَنْ جَابِرٍ ـ رضى الله عنه ـ جَاءَ أَعْرَابِيٌّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَبَايَعَهُ عَلَى الإِسْلاَمِ، فَجَاءَ مِنَ الْغَدِ مَحْمُومًا، فَقَالَ أَقِلْنِي، فَأَبَى ثَلاَثَ مِرَارٍ، فَقَالَ " الْمَدِينَةُ كَالْكِيرِ، تَنْفِي خَبَثَهَا، وَيَنْصَعُ طَيِّبُهَا ".
Амр ибн Аббос бизга айтди: Абдурраҳмон бизга айтди: Суфён бизга айтди, Муҳаммад ибн Мункадирдан, у Жобир розияллаҳу анҳудан: Бир аъробий Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга келди ва у зотга Ислом узра байъат қилди. Эртаси кун иситмалаб (касал бўлиб) келди ва: ‹(Байъатимни) қайтариб бер (бекор қил)› деди. У зот уч марта (бекор қилишдан) бош тортди. Сўнг: «Мадина — босқон (пуфловчи) кабидир, ўзининг (ёмон) зангини чиқариб (тозалаб) ташлайди, пок(яхши)си эса ёрқин (тоза) бўлади» дедилар.