Таҳоратда аъзоларни бир мартадан ювиш

Tahorat kitobi · 1 ҳадис

باب الْوُضُوءِ مَرَّةً مَرَّةً

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ يُوسُفَ، قَالَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ زَيْدِ بْنِ أَسْلَمَ، عَنْ عَطَاءِ بْنِ يَسَارٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ تَوَضَّأَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم مَرَّةً مَرَّةً‏.‏

Бизга Муҳаммад ибн Юсуф ривоят қилди, у деди: бизга Суфён, Зайд ибн Асламдан, у Ато ибн Ясордан, у Ибн Аббосдан ривоят қилди, у деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бир мартадан (аъзоларни ювиб) таҳорат қилдилар.