حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ يُوسُفَ، قَالَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ حُمَيْدٍ، عَنْ أَنَسٍ، قَالَ بَزَقَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فِي ثَوْبِهِ. طَوَّلَهُ ابْنُ أَبِي مَرْيَمَ قَالَ أَخْبَرَنَا يَحْيَى بْنُ أَيُّوبَ حَدَّثَنِي حُمَيْدٌ قَالَ سَمِعْتُ أَنَسًا عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم.
Бизга Муҳаммад ибн Юсуф ривоят қилди, у деди: бизга Суфён, Ҳумайддан, у Анасдан ривоят қилди, у деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) кийимларига тупурдилар. Ибн Абу Марям уни (санадини) чўзиб (ривоят қилди): у деди: бизга Яҳё ибн Айюб хабар берди: менга Ҳумайд ривоят қилди, у деди: мен Анасни Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилиб) эшитдим.