Бизга Амр ибн Холид ривоят қилди, бизга Лайс ривоят қилди, у Робиъа ибн Абу Абдурроҳмандан, у Ҳанзала ибн Қайсдан, у Рофеъ ибн Хадиждан, у деди: Менга икки амаким ривоят қилди: Улар Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) замонида ерни — ариқларда унадиган нарса ёки ер эгаси истисно қиладиган бирор нарсага — ижарага берар эдилар. Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бундан ман қилди. Мен Рофеъга: Динор ва дирҳам (пул) билан-чи, қандай? дедим. Рофеъ деди: Динор ва дирҳам билан зарари йўқ. Лайс деди: Ундан ман қилинган нарса шуки, агар уни ҳалол ва ҳаром ҳақида тушунчага эга кишилар кўриб чиқсалар, ундаги хатар (таваккалчилик) сабабли рухсат бермас эдилар.