حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا جُوَيْرِيَةُ بْنُ أَسْمَاءَ، عَنْ نَافِعٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ أَعْطَى رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم خَيْبَرَ الْيَهُودَ أَنْ يَعْمَلُوهَا وَيَزْرَعُوهَا وَلَهُمْ شَطْرُ مَا يَخْرُجُ مِنْهَا.
Бизга Мусо ибн Исмоил ривоят қилди, бизга Жувайрия ибн Асмо ривоят қилди, у Нофеъдан, у Абдуллаҳдан (розияллаҳу анҳу), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Хайбарни яҳудийларга — уни ишлаб, экишлари ва ундан чиқадиган(ҳосил)нинг ярми уларга (бўлиши шарти) билан — берди.