حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مَنْصُورٍ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، أَخْبَرَنَا مَعْمَرٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ جُبَيْرٍ، عَنْ أَبِيهِ ـ رضى الله عنه ـ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ فِي أُسَارَى بَدْرٍ " لَوْ كَانَ الْمُطْعِمُ بْنُ عَدِيٍّ حَيًّا، ثُمَّ كَلَّمَنِي فِي هَؤُلاَءِ النَّتْنَى، لَتَرَكْتُهُمْ لَهُ ".
Исъҳоқ ибн Мансур бизга айтди, Абдураззоқ бизга хабар берди, Маъмар бизга хабар берди, Зуҳрийдан, Муҳаммад ибн Жубайрдан, отасидан розияллаҳу анҳу: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам Бадр асирлари ҳақида деди: «Агар Мутъим ибн Адий тирик бўлиб, сўнг менга бу бадбўй (кофир)лар ҳақида гапирганида, мен уларни унга (хотири учун) қўйиб юборардим».