Иброҳим ибн Мусо, Ҳишом ибн Юсуфдан: Ибн Журайж уларга хабар берди: Менга Юсуф ибн Моҳак хабар берди: Мен мўминлар онаси Оишанинг ҳузурида эдим. У: Муҳаммад соллаллаҳу алайҳи васалламга Маккада — мен ўйнаб юрган қизча эдим — «Йўқ, қиёмат уларга ваъда қилинган вақтдир, қиёмат эса даҳшатлироқ ва аччиқроқдир» (ояти) нозил қилинган эди, деди.
Ишоқ, Холиддан, у Холиддан, у Икримадан, у Ибн Аббосдан ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам Бадр куни чодирида туриб: «Сендан аҳдингни ва ваъдангни сўрайман. Аллаҳим, агар хоҳласанг, бугундан кейин абадий Сенга ибодат қилинмайди» дедилар. Шунда Абу Бакр у кишининг қўлидан ушлаб: Сенга етар, эй Расулуллаҳ, Роббингга (дуода) қаттиқ ялинддинг, деди. У киши совут ичида эдилар. Сўнг: «Тез орада бу тўда мағлуб бўлиб, ортга (қочиб) қайтадилар. Йўқ, қиёмат уларга ваъда қилинган вақтдир, қиёмат эса даҳшатлироқ ва аччиқроқдир» дея чиқдилар.