Муҳаммад ибнул Мусанно, Абдулазиз ибн Абдуссамаддан, у Абу Имрон Жавнийдан, у Абу Бакр ибн Абдуллаҳ ибн Қайсдан, у отасидан ривоят қилади: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Албатта жаннатда ичи ковак (ягона) марвариддан (ясалган) чодир бор, унинг кенглиги олтмиш мил; унинг ҳар бир бурчагида (мўмин учун) аҳл-оила бор, улар бошқаларни кўрмайдилар. Мўминлар уларни айланиб (зиёрат қилиб) туради» дедилар. «Ва икки жаннат бор — кумушдан, уларнинг идишлари ҳам, ичидаги нарсалари ҳам (кумушдан); ва икки жаннат бор — бунақа (олтиндан), уларнинг идишлари ҳам, ичидаги нарсалари ҳам; қавм билан Роббиларига назар солишлари орасидаги тўсиқ фақат Унинг юзидаги кибр (улуғлик) ридосидир — Адн жаннатида».