Маҳмуд, Убайдуллаҳдан, у Исроилдан, у Абу Ҳасийндан, у Мужоҳиддан, у Ибн Аббосдан (розияллаҳу анҳумо): «Бундан кейин қўпол ва баднасаб (киши)» (ояти ҳақида): У Қурайшдан бир киши эди, унинг қўйнинг қулоқ белгисига ўхшаш (баднасаблик) белгиси бор эди, деди.
Абу Нуъайм, Суфёндан, у Маъбад ибн Холиддан: Ҳориса ибн Ваҳб Хузоийни эшитдим: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг: «Сизларга жаннат аҳли ҳақида хабар бермайинми? — Ҳар бир заиф, (одамлар назарида) ожиз (лекин Аллаҳ наздида азиз) кишидир; агар у Аллаҳга (бирор нарса ҳақида) қасам ичса, Аллаҳ уни рост қилиб қўяди. Сизларга дўзах аҳли ҳақида хабар бермайинми? — Ҳар бир қўпол, очкўз, кибрли (кишидир)» деганларини эшитдим.