"Бахиллик қилиб ўзини бой билган киши" ояти

Payg'ambarning Qur'an tafsiri · 1 ҳадис

باب قَوْلِهِ ‏ {‏وَأَمَّا مَنْ بَخِلَ وَاسْتَغْنَى‏} ‏

حَدَّثَنَا يَحْيَى، حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، عَنِ الأَعْمَشِ، عَنْ سَعْدِ بْنِ عُبَيْدَةَ، عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ، عَنْ عَلِيٍّ ـ عَلَيْهِ السَّلاَمُ ـ قَالَ كُنَّا جُلُوسًا عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ ‏"‏ مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ وَقَدْ كُتِبَ مَقْعَدُهُ مِنَ الْجَنَّةِ وَمَقْعَدُهُ مِنَ النَّارِ ‏"‏‏.‏ فَقُلْنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ أَفَلاَ نَتَّكِلُ قَالَ ‏"‏ لاَ، اعْمَلُوا فَكُلٌّ مُيَسَّرٌ ‏"‏‏.‏ ثُمَّ قَرَأَ ‏{‏فَأَمَّا مَنْ أَعْطَى وَاتَّقَى * وَصَدَّقَ بِالْحُسْنَى * فَسَنُيَسِّرُهُ لِلْيُسْرَى‏}‏ إِلَى قَوْلِهِ ‏{‏فَسَنُيَسِّرُهُ لِلْعُسْرَى‏}‏

Яҳё, Вакиъдан, у Аъмашдан, у Саъд ибн Убайдадан, у Абу Абдураҳмондан, у Али алайҳиссаломдан ривоят қилади: Биз Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдида ўтирган эдик. У: «Сизлардан ҳеч ким йўқки, унинг жаннатдаги ўрни ва дўзахдаги ўрни ёзиб қўйилмаган бўлса» дедилар. Биз: Эй Расулуллаҳ, (тақдирга) таяниб қолмайликми? дедик. У: «Йўқ, амал қилинглар, ҳар ким муяссар қилингандир» дедилар. Сўнг «Бас, ким (мол) бериб, тақво қилса ва энг гўзал (калима)ни тасдиқласа, Биз уни енгилликка муяссар қиламиз» дан то «...уни қийинчиликка муяссар қиламиз» деган сўзигача ўқидилар.