Саҳиҳул Бухорий — 4947-ҳадис

Пайғамбарнинг Қуръан тафсири · "Бахиллик қилиб ўзини бой билган киши" ояти

4947-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Пайғамбарнинг Қуръан тафсири

حَدَّثَنَا يَحْيَى، حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، عَنِ الأَعْمَشِ، عَنْ سَعْدِ بْنِ عُبَيْدَةَ، عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ، عَنْ عَلِيٍّ ـ عَلَيْهِ السَّلاَمُ ـ قَالَ كُنَّا جُلُوسًا عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ ‏"‏ مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ وَقَدْ كُتِبَ مَقْعَدُهُ مِنَ الْجَنَّةِ وَمَقْعَدُهُ مِنَ النَّارِ ‏"‏‏.‏ فَقُلْنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ أَفَلاَ نَتَّكِلُ قَالَ ‏"‏ لاَ، اعْمَلُوا فَكُلٌّ مُيَسَّرٌ ‏"‏‏.‏ ثُمَّ قَرَأَ ‏{‏فَأَمَّا مَنْ أَعْطَى وَاتَّقَى * وَصَدَّقَ بِالْحُسْنَى * فَسَنُيَسِّرُهُ لِلْيُسْرَى‏}‏ إِلَى قَوْلِهِ ‏{‏فَسَنُيَسِّرُهُ لِلْعُسْرَى‏}‏

Яҳё, Вакиъдан, у Аъмашдан, у Саъд ибн Убайдадан, у Абу Абдураҳмондан, у Али алайҳиссаломдан ривоят қилади: Биз Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдида ўтирган эдик. У: «Сизлардан ҳеч ким йўқки, унинг жаннатдаги ўрни ва дўзахдаги ўрни ёзиб қўйилмаган бўлса» дедилар. Биз: Эй Расулуллаҳ, (тақдирга) таяниб қолмайликми? дедик. У: «Йўқ, амал қилинглар, ҳар ким муяссар қилингандир» дедилар. Сўнг «Бас, ким (мол) бериб, тақво қилса ва энг гўзал (калима)ни тасдиқласа, Биз уни енгилликка муяссар қиламиз» дан то «...уни қийинчиликка муяссар қиламиз» деган сўзигача ўқидилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 4945-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Сизлардан ҳеч ким йўқки, унинг жаннатдаги ўрни ва дўзахдаги ўрни ёзиб қўйилмаган бўлса Амал қилинглар, ҳар ким (ўзига яратилгани учун) муяссар қилингандир Бас, ким (мол) бериб, тақво қилса ва энг гўзал…

Саҳиҳул Бухорий, 4946-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Сизлардан ҳеч ким йўқки, унинг дўзахдаги ёки жаннатдаги ўрни ёзиб қўйилмаган бўлса Амал қилинглар, ҳар ким муяссар қилингандир. Бас, ким (мол) бериб, тақво қилса ва энг гўзал (калима)ни тасдиқласа...

Саҳиҳи Муслим, 6733-ҳадисТақдир китоби

Сизлардан бирор жонзот йўқки, унинг жаннат ва дўзахдаги жойи билинган бўлмаса Ё Расулуллаҳ, унда нега амал қиламиз, суяниб ўтиравермаймизми? Йўқ. Амал қилинглар, ҳар ким нима учун яратилган бўлса, шунга…

Саҳиҳул Бухорий, 6217-ҳадисОдоб китоби

Сизлардан ҳеч ким йўқки, жаннат ва дўзахдаги ўрни (тақдири) ёзиб бўлинмаган бўлса Амал қилинглар, ҳар ким(га тақдир қилинган нарса) осон қилинган Бас, ким (Аллаҳ йўлида) берса ва (гуноҳдан) сақланса...

Саҳиҳул Бухорий, 4948-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Сизлардан ҳеч ким ва туғилган ҳеч бир жон йўқки, унинг жаннат ва дўзахдаги жойи ёзиб қўйилмаган, бахтли ёки бахтсиз деб ёзилмаган бўлса Бахтли аҳлига келсак, улар бахтли аҳлининг амелига муяссар қилинадилар;…

Саҳиҳи Муслим, 6731-ҳадисТақдир китоби

ахбарана ҳаддасана Сизлардан бирор киши, бирор жонзот йўқки, Аллаҳ унинг жаннат ва дўзахдаги ўрнини ёзмаган бўлса, унинг бахтли ёки бадбахтлигини ёзмаган бўлса Ё Расулуллаҳ, ундай бўлса биз ўз ёзувимизга…