حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ يُوسُفَ، أَخْبَرَنَا مَالِكٌ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما ـ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ " إِنَّمَا مَثَلُ صَاحِبِ الْقُرْآنِ كَمَثَلِ صَاحِبِ الإِبِلِ الْمُعَقَّلَةِ إِنْ عَاهَدَ عَلَيْهَا أَمْسَكَهَا وَإِنْ أَطْلَقَهَا ذَهَبَتْ ".
Абдуллаҳ ибн Юсуф, Моликдан, у Нофиъдан, у Ибн Умардан (розияллаҳу анҳумо) ривоят қилади: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Албатта Қуръан эгаси (ёдловчиси)нинг мисоли боғлаб қўйилган туялар эгаси кабидир: агар у уларни (ёдида) сақлаб турса, ушлаб туради; агар бўшатиб юборса, кетиб қолади» дедилар.
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَرْعَرَةَ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ مَنْصُورٍ، عَنْ أَبِي وَائِلٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم " بِئْسَ مَا لأَحَدِهِمْ أَنْ يَقُولَ نَسِيتُ آيَةَ كَيْتَ وَكَيْتَ بَلْ نُسِّيَ، وَاسْتَذْكِرُوا الْقُرْآنَ فَإِنَّهُ أَشَدُّ تَفَصِّيًا مِنْ صُدُورِ الرِّجَالِ مِنَ النَّعَمِ ".
Муҳаммад ибн Аръара, Шуъбадан, у Мансурдан, у Абу Воилдан, у Абдуллаҳдан ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Бировнинг: Фалон-фалон оятни унутдим, дейиши нақадар ёмон! Йўқ, балки (у) унуттирилди. Қуръанни (такрор ўқиб) ёдда сақланглар, чунки у кишиларнинг кўксларидан (ёдидан) туяларнинг (ип)дан (қочишидан) ҳам қаттиқроқ қочиб (чиқиб) кетади» дедилар.
حَدَّثَنَا عُثْمَانُ، حَدَّثَنَا جَرِيرٌ، عَنْ مَنْصُورٍ، مِثْلَهُ. تَابَعَهُ بِشْرٌ عَنِ ابْنِ الْمُبَارَكِ، عَنْ شُعْبَةَ،. وَتَابَعَهُ ابْنُ جُرَيْجٍ عَنْ عَبْدَةَ، عَنْ شَقِيقٍ، سَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ، سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم.
Усмон, Жарирдан, у Мансурдан шунинг ўхшашини (ривоят қилди). Буни Бишр Ибнул Муборакдан, у Шуъбадан (ривоят қилиб) мутобаъа қилди. Яна уни Ибн Журайж Абдадан, у Шақиқдан: Абдуллаҳни эшитдим: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламни эшитдим (деб ривоят қилиб) мутобаъа қилди.
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْعَلاَءِ، حَدَّثَنَا أَبُو أُسَامَةَ، عَنْ بُرَيْدٍ، عَنْ أَبِي بُرْدَةَ، عَنْ أَبِي مُوسَى، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ " تَعَاهَدُوا الْقُرْآنَ فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَصِّيًا مِنَ الإِبِلِ فِي عُقُلِهَا ".
Муҳаммад ибнул Алў, Абу Усомадан, у Бурайддан, у Абу Бурдадан, у Абу Мусодан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилди: «Қуръанни (такрор ўқиб) сақланглар, жоним қўлида бўлган зотга қасам, у туянинг кишанидан (чиқиб кетишидан) ҳам қаттиқроқ қочиб кетади» дедилар.