Бир кунда барча хотинларини зиёрат қилиш

Nikoh kitobi · 1 ҳадис

باب دُخُولِ الرَّجُلِ عَلَى نِسَائِهِ فِي الْيَوْمِ

حَدَّثَنَا فَرْوَةُ، حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ مُسْهِرٍ، عَنْ هِشَامٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا انْصَرَفَ مِنَ الْعَصْرِ دَخَلَ عَلَى نِسَائِهِ، فَيَدْنُو مِنْ إِحْدَاهُنَّ، فَدَخَلَ عَلَى حَفْصَةَ، فَاحْتَبَسَ أَكْثَرَ مَا كَانَ يَحْتَبِسُ‏.‏

Фарва, Али ибн Муширдан, у Ҳишомдан, у отасидан, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) ривоят қилади: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам аср (намози)дан қайтганларида, хотинларининг олдига кириб, улардан бирига яқинлашардилар. Бир куни Ҳафсанинг олдига кириб, одатда қолганларидан кўпроқ қолдилар (қолиб кетдилар).