وَقَالَ لِي طَلْقٌ حَدَّثَنَا زَائِدَةُ، عَنْ مَنْصُورٍ، عَنْ مُجَاهِدٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، {فِيمَا عَرَّضْتُمْ} يَقُولُ إِنِّي أُرِيدُ التَّزْوِيجَ، وَلَوَدِدْتُ أَنَّهُ تَيَسَّرَ لِي امْرَأَةٌ صَالِحَةٌ. وَقَالَ الْقَاسِمُ يَقُولُ إِنَّكِ عَلَىَّ كَرِيمَةٌ، وَإِنِّي فِيكِ لَرَاغِبٌ، وَإِنَّ اللَّهَ لَسَائِقٌ إِلَيْكِ خَيْرًا. أَوْ نَحْوَ هَذَا. وَقَالَ عَطَاءٌ يُعَرِّضُ وَلاَ يَبُوحُ يَقُولُ إِنَّ لِي حَاجَةً وَأَبْشِرِي، وَأَنْتِ بِحَمْدِ اللَّهِ نَافِقَةٌ. وَتَقُولُ هِيَ قَدْ أَسْمَعُ مَا تَقُولُ. وَلاَ تَعِدُ شَيْئًا وَلاَ يُوَاعِدُ وَلِيُّهَا بِغَيْرِ عِلْمِهَا، وَإِنْ وَاعَدَتْ رَجُلاً فِي عِدَّتِهَا ثُمَّ نَكَحَهَا بَعْدُ لَمْ يُفَرَّقْ بَيْنَهُمَا. وَقَالَ الْحَسَنُ {لاَ تُوَاعِدُوهُنَّ سِرًّا} الزِّنَا. وَيُذْكَرُ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ {الْكِتَابُ أَجَلَهُ} تَنْقَضِي الْعِدَّةُ.
Талқ менга айтди: Бизга Зоида, у Мансурдан, у Мужоҳиддан, у Ибн Аббосдан айтиб берди: «Сизлар (ошкора қилмай) ишора билан айтган (совчилик сўзлари)да» (ояти ҳақида): У: Мен уйланишни истайман, қанийди менга бир солиҳа аёл муяссар бўлса эди, дейди. Қосим: У: Сен менга ҳурматлисан, мен сенга қизиқувчиман, Аллаҳ албатта сенга хайрни етказувчидир, дейди — ёки шунга ўхшаш (деди). Ато: Ишора қилади, ошкора қилмайди: Менга бир ҳожат бор, суюнчи сенга, сен Аллаҳнинг ҳамди билан ўтимлисан (севимлисан), дейди; у (аёл) эса: Сен айтаётган нарсани эшитяпман, дейди, аммо бирор нарса ваъда қилмайди ва валийси уни билмаган ҳолда (совчига) ваъда бермайди, деди. Агар у (аёл) иддаси (кутим муддати)да бир кишига ваъда берса, сўнг кейин унга у (киши) уйланса, улар орасини ажратмайдилар. Ҳасан: «Уларга сирли (яширин) ваъда берманглар» — зинони (назарда тутади), деди. Ибн Аббосдан: «Китоб ўз муддатига (етгунча)» — идда тугайди (деб) зикр қилинади.