Аёлга уйланиш ниятида ҳижрат қилиш

Nikoh kitobi · 1 ҳадис

باب مَنْ هَاجَرَ أَوْ عَمِلَ خَيْرًا لِتَزْوِيجِ امْرَأَةٍ فَلَهُ مَا نَوَى

حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ قَزَعَةَ، حَدَّثَنَا مَالِكٌ، عَنْ يَحْيَى بْنِ سَعِيدٍ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ إِبْرَاهِيمَ بْنِ الْحَارِثِ، عَنْ عَلْقَمَةَ بْنِ وَقَّاصٍ، عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ الْعَمَلُ بِالنِّيَّةِ، وَإِنَّمَا لاِمْرِئٍ مَا نَوَى، فَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ فَهِجْرَتُهُ إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ صلى الله عليه وسلم وَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى دُنْيَا يُصِيبُهَا أَوِ امْرَأَةٍ يَنْكِحُهَا، فَهِجْرَتُهُ إِلَى مَا هَاجَرَ إِلَيْهِ ‏"‏‏.‏

Яҳё ибн Қазаъа, Моликдан, у Яҳё ибн Саиддан, у Муҳаммад ибн Иброҳим ибнул Ҳорисдан, у Алқама ибн Ваққосдан, у Умар ибн Хаттобдан (розияллаҳу анҳу) ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Амал ният биландир, кишига фақат ният қилгани (бордир). Кимнинг ҳижрати Аллаҳга ва Расулига бўлса, унинг ҳижрати Аллаҳга ва Расулига соллаллаҳу алайҳи васалламдир. Кимнинг ҳижрати эришадиган дунё ёки уйланадиган аёл учун бўлса, унинг ҳижрати ўзи ҳижрат қилган нарсага (қараб)дир» дедилар.