Хотинларини ихтиёрли қолдириш

Taloq kitobi · 2 ҳадис

باب مَنْ خَيَّرَ نِسَاءَهُ

حَدَّثَنَا عُمَرُ بْنُ حَفْصٍ، حَدَّثَنَا أَبِي، حَدَّثَنَا الأَعْمَشُ، حَدَّثَنَا مُسْلِمٌ، عَنْ مَسْرُوقٍ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ قَالَتْ خَيَّرَنَا رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَاخْتَرْنَا اللَّهَ وَرَسُولَهُ، فَلَمْ يَعُدَّ ذَلِكَ عَلَيْنَا شَيْئًا‏.‏

Умар ибн Ҳафс, отасидан, у Аъмашдан: Бизга Муслим, у Масруқдан, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) айтиб берди: У: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам бизни (қолиш ёки ажрашга) ихтиёр (танлаш)га қўйдилар, биз Аллаҳни ва Унинг Расулини танладик. У буни бизга бирор нарса (талоқ) деб ҳисобламадилар, деди.

حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا يَحْيَى، عَنْ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا عَامِرٌ، عَنْ مَسْرُوقٍ، قَالَ سَأَلْتُ عَائِشَةَ عَنِ الْخِيَرَةِ،، فَقَالَتْ خَيَّرَنَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَفَكَانَ طَلاَقًا قَالَ مَسْرُوقٌ لاَ أُبَالِي أَخَيَّرْتُهَا وَاحِدَةً أَوْ مِائَةً بَعْدَ أَنْ تَخْتَارَنِي‏.‏

Мусаддад, Яҳёдан, у Исмоилдан: Бизга Омир, у Масруқдан айтиб берди: Мен Оишадан ихтиёр (тахйийр) ҳақида сўрадим. У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бизни ихтиёрга қўйдилар — бу талоқ бўлдими? деди. Масруқ: Мен — у мени танлагандан кейин — уни бир марта ёки юз марта ихтиёрга қўйсам ҳам парво қилмайман, деди.