حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ عُمَرَ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ مُحَمَّدٍ ـ هُوَ ابْنُ زِيَادٍ ـ قَالَ سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ " إِذَا أَتَى أَحَدَكُمْ خَادِمُهُ بِطَعَامِهِ، فَإِنْ لَمْ يُجْلِسْهُ مَعَهُ فَلْيُنَاوِلْهُ أُكْلَةً أَوْ أُكْلَتَيْنِ، أَوْ لُقْمَةً أَوْ لُقْمَتَيْنِ، فَإِنَّهُ وَلِيَ حَرَّهُ وَعِلاَجَهُ ".
Ҳафс ибн Умар, Шуъбадан, у Муҳаммад ибн Зиёддан ривоят қилади: Абу Ҳурайрани эшитдим, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан: «Агар бирингизга хизматчиси унинг таомини келтирса, уни ўзи билан бирга ўтқизмаса, унга бир-икки тишлам ёки бир-икки луқма узатсин, чунки у унинг иссиғини (тобидан пиширишда) ва оворасини (меҳнатини) кўрган» дедилар.