Муҳаммад ибн Абу Бакр Муқаддамий, Холид ибнул Ҳорисдан, у Убайдуллаҳдан, у Нофиъдан ривоят қилади: У: Абдуллаҳ манҳар (сўйиш жойи)да (туя) сўярди, деди. Убайдуллаҳ: Яъни Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг манҳари(да), деди.
حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ بُكَيْرٍ، حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، عَنْ كَثِيرِ بْنِ فَرْقَدٍ، عَنْ نَافِعٍ، أَنَّ ابْنَ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما ـ أَخْبَرَهُ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَذْبَحُ وَيَنْحَرُ بِالْمُصَلَّى.
Яҳё ибн Букайр, Лайсдан, у Касир ибн Фарқаддан, у Нофиъдан ривоят қилади: Ибн Умар (розияллаҳу анҳумо) унга хабар берди: У: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам мусалло (намозгоҳ)да (қўй) сўяр ва (туя) наҳр қилар эдилар, деди.