حَدَّثَنَا آدَمُ، حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي ذِئْبٍ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُتْبَةَ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم عَنِ اخْتِنَاثِ الأَسْقِيَةِ. يَعْنِي أَنْ تُكْسَرَ أَفْوَاهُهَا فَيُشْرَبَ مِنْهَا.
Одам, Ибн Абу Зиъбдан, у Зуҳрийдан, у Убайдуллаҳ ибн Абдуллаҳ ибн Утбадан, у Абу Саид Худрийдан (розияллаҳу анҳу) ривоят қилади: У: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам мешларни ихтинос қилишдан қайтардилар, деди — яъни уларнинг оғизлари (қайтарилиб) очилиб, ундан ичилишидан (қайтардилар).
Муҳаммад ибн Муқотил, Абдуллаҳдан: Бизга Юнус, у Зуҳрийдан хабар берди: Менга Убайдуллаҳ ибн Абдуллаҳ айтиб берди: У Абу Саид Худрийнинг шундай деяётганини эшитди: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг мешларни ихтинос қилишдан қайтарганларини эшитдим. Абдуллаҳ: Маъмар ёки бошқаси: У — уларнинг оғизларидан ичишдир, деди.