Саломнинг бошланиши

Ijozat so'rash · 1 ҳадис

باب بَدْءِ السَّلاَمِ

حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ جَعْفَرٍ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، عَنْ مَعْمَرٍ، عَنْ هَمَّامٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ خَلَقَ اللَّهُ آدَمَ عَلَى صُورَتِهِ، طُولُهُ سِتُّونَ ذِرَاعًا، فَلَمَّا خَلَقَهُ قَالَ اذْهَبْ فَسَلِّمْ عَلَى أُولَئِكَ النَّفَرِ مِنَ الْمَلاَئِكَةِ جُلُوسٌ، فَاسْتَمِعْ مَا يُحَيُّونَكَ، فَإِنَّهَا تَحِيَّتُكَ وَتَحِيَّةُ ذُرِّيَّتِكَ‏.‏ فَقَالَ السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ‏.‏ فَقَالُوا السَّلاَمُ عَلَيْكَ وَرَحْمَةُ اللَّهِ‏.‏ فَزَادُوهُ وَرَحْمَةُ اللَّهِ، فَكُلُّ مَنْ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ عَلَى صُورَةِ آدَمَ، فَلَمْ يَزَلِ الْخَلْقُ يَنْقُصُ بَعْدُ حَتَّى الآنَ ‏"‏‏.‏

Яҳё ибн Жаъфар, Абдураззоқдан, у Маъмардан, у Ҳаммомдан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Аллаҳ Одамни Ўз сурати(га лойиқ тарзда)да яратди, унинг бўйи олтмиш зирў (газ) эди. Уни яратганида: Бор, ўша ўтирган малоикалар гуруҳига салом бер ва сени қандай таҳийялашларини (қарши олишларини) эшит — чунки у сенинг таҳийянгва зурриётингнинг таҳийясидир, деди. У: Ассалому алайкум, деди. Улар: Ассалому алайка ва раҳматуллаҳ, дедилар — унга «ва раҳматуллаҳ»ни зиёда қилдилар. Бас, жаннатга кирадиган ҳар бир киши Одамнинг суратида (киради). (Одамдан кейин) махлуқот то то ҳозиргача камайиб келди» дедилар.