باب إِذَا كَانُوا أَكْثَرَ مِنْ ثَلاَثَةٍ فَلاَ بَأْسَ بِالْمُسَارَّةِ وَالْمُنَاجَاةِ
حَدَّثَنَا عُثْمَانُ، حَدَّثَنَا جَرِيرٌ، عَنْ مَنْصُورٍ، عَنْ أَبِي وَائِلٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم {إِذَا كُنْتُمْ ثَلاَثَةً فَلاَ يَتَنَاجَى رَجُلاَنِ دُونَ الآخَرِ، حَتَّى تَخْتَلِطُوا بِالنَّاسِ، أَجْلَ أَنْ يُحْزِنَهُ}.
Усмон, Жарирдан, у Мансурдан, у Абу Воилдан, у Абдуллаҳдан (розияллаҳу анҳу): Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Уч (киши) бўлсангиз, икки киши — уни (учинчисини) қайғуга солмаслик учун — то одамларга аралашмагуниларингизча, учинчисини қолдириб шивирлашмасин» дедилар.
حَدَّثَنَا عَبْدَانُ، عَنْ أَبِي حَمْزَةَ، عَنِ الأَعْمَشِ، عَنْ شَقِيقٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ قَسَمَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَوْمًا قِسْمَةً فَقَالَ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ إِنَّ هَذِهِ لَقِسْمَةٌ مَا أُرِيدَ بِهَا وَجْهُ اللَّهِ. قُلْتُ أَمَا وَاللَّهِ لآتِيَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَأَتَيْتُهُ وَهْوَ فِي مَلأٍ، فَسَارَرْتُهُ فَغَضِبَ حَتَّى احْمَرَّ وَجْهُهُ، ثُمَّ قَالَ " رَحْمَةُ اللَّهِ عَلَى مُوسَى، أُوذِيَ بِأَكْثَرَ مِنْ هَذَا فَصَبَرَ ".
Абдон, Абу Ҳамзадан, у Аъмашдан, у Шақиқдан, у Абдуллаҳдан ривоят қилади: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир куни бир тақсимот қилдилар. Ансордан бир киши: Бу — унда Аллаҳнинг юзи (розилиги) ирода қилинмаган бир тақсимотдир, деди. Мен: Валлаҳи, мен албатта Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига (бориб айтаман), дедим. Мен у кишининг олдига — у киши бир жамоа ичида экан — келиб, сирли (оҳиста) айтдйм. У киши ғазабландилар, ҳатто юзлари қизарди, сўнг: «Аллаҳнинг раҳмати Мусога бўлсин, у бундан кўпроқ озорланди, аммо сабр қилди» дедилар, деди.