حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ حَدَّثَنِي ابْنُ أَبِي الْمَوَالِي، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ، قَالَ دَخَلْتُ عَلَى جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ وَهُوَ يُصَلِّي فِي ثَوْبٍ مُلْتَحِفًا بِهِ وَرِدَاؤُهُ مَوْضُوعٌ، فَلَمَّا انْصَرَفَ قُلْنَا يَا أَبَا عَبْدِ اللَّهِ تُصَلِّي وَرِدَاؤُكَ مَوْضُوعٌ قَالَ نَعَمْ، أَحْبَبْتُ أَنْ يَرَانِي الْجُهَّالُ مِثْلُكُمْ، رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي هَكَذَا.
Бизга Абдулазиз ибн Абдуллаҳ ривоят қилди, у деди: менга Ибн Абул-Маволий, Муҳаммад ибн ал-Мункадирдан ривоят қилди, у деди: Мен Жобир ибн Абдуллаҳнинг олдига кирдим — у битта кийимга ўраниб намоз ўқиётган, ридоси эса (четда) қўйилган эди. (Намоздан) чиққанида, биз: «Эй Абу Абдуллаҳ, ридойинг қўйилган ҳолда намоз ўқияпсанми?» дедик. У: «Ҳа, сизлар каби жоҳиллар мени кўрсин деб (шундай) қилдим. Мен Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни мана шундай намоз ўқиётганларини кўрганман,» деди.