Уйга кирган киши хоҳлаган жойда намоз ўқиши

Namoz kitobi · 1 ҳадис

باب إِذَا دَخَلَ بَيْتًا يُصَلِّي حَيْثُ شَاءَ، أَوْ حَيْثُ أُمِرَ، وَلاَ يَتَجَسَّسُ

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مَسْلَمَةَ، قَالَ حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ سَعْدٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ مَحْمُودِ بْنِ الرَّبِيعِ، عَنْ عِتْبَانَ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَتَاهُ فِي مَنْزِلِهِ فَقَالَ ‏ "‏ أَيْنَ تُحِبُّ أَنْ أُصَلِّيَ لَكَ مِنْ بَيْتِكَ ‏"‏‏.‏ قَالَ فَأَشَرْتُ لَهُ إِلَى مَكَانٍ، فَكَبَّرَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم وَصَفَفْنَا خَلْفَهُ، فَصَلَّى رَكْعَتَيْنِ‏.‏

Бизга Абдуллаҳ ибн Маслама ривоят қилди, у деди: бизга Иброҳим ибн Саъд, Ибн Шиҳобдан, у Маҳмуд ибн Рабиъдан, у Итбон ибн Моликдан ривоят қилдики, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) унинг уйига келдилар ва: «Уйингдан қайси (жой)да сенга намоз ўқиб беришимни хоҳлайсан?» дедилар. (Итбон) деди: Мен у кишига бир жойни ишора қилдим. Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) такбир айтдилар, биз ортларида саф тортдик; у киши икки ракаат намоз ўқидилар.