Ухлаш олдидан паноҳ тилаб Қуръан ўқиш

Duo kitobi · 1 ҳадис

باب التَّعَوُّذِ وَالْقِرَاءَةِ عِنْدَ الْمَنَامِ

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ يُوسُفَ، حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، قَالَ حَدَّثَنِي عُقَيْلٌ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، أَخْبَرَنِي عُرْوَةُ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ نَفَثَ فِي يَدَيْهِ، وَقَرَأَ بِالْمُعَوِّذَاتِ، وَمَسَحَ بِهِمَا جَسَدَهُ‏.‏

Абдуллаҳ ибн Юсуф, Лайсдан: Менга Уқайл, у Ибн Шиҳобдан айтиб берди: Менга Урва, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) хабар берди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам тўшакларига (ётишга) борганларида, қўлларига пуфлар, муаввизатларни (Фалақ, Нос, Ихлос) ўқир ва улар билан таналарини сурар эдилар.