Майда гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш

Qalb yumshatish · 1 ҳадис

باب مَا يُتَّقَى مِنْ مُحَقَّرَاتِ الذُّنُوبِ

حَدَّثَنَا أَبُو الْوَلِيدِ، حَدَّثَنَا مَهْدِيٌّ، عَنْ غَيْلاَنَ، عَنْ أَنَسٍ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ إِنَّكُمْ لَتَعْمَلُونَ أَعْمَالاً هِيَ أَدَقُّ فِي أَعْيُنِكُمْ مِنَ الشَّعَرِ، إِنْ كُنَّا نَعُدُّهَا عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم الْمُوبِقَاتِ‏.‏ قَالَ أَبُو عَبْدِ اللَّهِ يَعْنِي بِذَلِكَ الْمُهْلِكَاتِ‏.‏

Анас (розияллаҳу анҳу) айтди: "Сизлар шундай амалларни қиляпсизки, улар кўзларингизда сочдан ҳам майда (аҳамиятсиз) кўринади. Ҳолбуки биз уларни Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) замонида ҳалок қилувчи (гуноҳлар)дан деб санардик." Абу Абдуллаҳ (Бухорий) деди: "Бу билан ҳалок қилувчиларни назарда тутади."