Пайғамбарнинг Аллаҳга қасамлари

Qasam va nazr · 1 ҳадис

باب قَوْلِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ‏{‏وَايْمُ اللَّهِ‏}‏

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، عَنْ إِسْمَاعِيلَ بْنِ جَعْفَرٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ دِينَارٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما ـ قَالَ بَعَثَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم بَعْثًا وَأَمَّرَ عَلَيْهِمْ أُسَامَةَ بْنَ زَيْدٍ، فَطَعَنَ بَعْضُ النَّاسِ فِي إِمْرَتِهِ فَقَامَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ ‏ "‏ إِنْ كُنْتُمْ تَطْعَنُونَ فِي إِمْرَتِهِ فَقَدْ كُنْتُمْ تَطْعَنُونَ، فِي إِمْرَةِ أَبِيهِ مِنْ قَبْلُ، وَايْمُ اللَّهِ إِنْ كَانَ لَخَلِيقًا لِلإِمَارَةِ، وَإِنْ كَانَ لَمِنْ أَحَبِّ النَّاسِ إِلَىَّ، وَإِنَّ هَذَا لَمِنْ أَحَبِّ النَّاسِ إِلَىَّ بَعْدَهُ ‏"‏‏.‏

Ибн Умар (розияллаҳу анҳумо) айтди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бир қўшин юборди, уларга Усома ибн Зайдни амир қилди. Баъзи одамлар унинг амирлигига тил тегкиздилар (эътироз билдирдилар). Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) туриб: "Агар сизлар унинг амирлигига эътироз қилаётган бўлсангиз, илгари отасининг амирлигига ҳам эътироз қилган эдингиз. Аллаҳга қасам, у амирликка лойиқ эди, у менга одамларнинг энг суюклиларидан эди, бу (Усома) ҳам ундан кейин менга энг суюклиларидандир."