Тавротни келтириб ўқиш

Tavhid kitobi · 1 ҳадис

باب قَوْلِ اللَّهِ تَعَالَى ‏ {‏قُلْ فَأْتُوا بِالتَّوْرَاةِ فَاتْلُوهَا}

حَدَّثَنَا عَبْدَانُ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ، أَخْبَرَنَا يُونُسُ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، أَخْبَرَنِي سَالِمٌ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما ـ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ إِنَّمَا بَقَاؤُكُمْ فِيمَنْ سَلَفَ مِنَ الأُمَمِ كَمَا بَيْنَ صَلاَةِ الْعَصْرِ إِلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ، أُوتِيَ أَهْلُ التَّوْرَاةِ التَّوْرَاةَ فَعَمِلُوا بِهَا حَتَّى انْتَصَفَ النَّهَارُ، ثُمَّ عَجَزُوا فَأُعْطُوا قِيرَاطًا قِيرَاطًا، ثُمَّ أُوتِيَ أَهْلُ الإِنْجِيلِ الإِنْجِيلَ فَعَمِلُوا بِهِ حَتَّى صُلِّيَتِ الْعَصْرُ، ثُمَّ عَجَزُوا فَأُعْطُوا قِيرَاطًا قِيرَاطًا، ثُمَّ أُوتِيتُمُ الْقُرْآنَ فَعَمِلْتُمْ بِهِ حَتَّى غَرَبَتِ الشَّمْسُ، فَأُعْطِيتُمْ قِيرَاطَيْنِ قِيرَاطَيْنِ، فَقَالَ أَهْلُ الْكِتَابِ هَؤُلاَءِ أَقَلُّ مِنَّا عَمَلاً وَأَكْثَرُ أَجْرًا‏.‏ قَالَ اللَّهُ هَلْ ظَلَمْتُكُمْ مِنْ حَقِّكُمْ شَيْئًا قَالُوا لاَ‏.‏ قَالَ فَهْوَ فَضْلِي أُوتِيهِ مَنْ أَشَاءُ ‏"‏‏.‏

Ибн Умар (розияллаҳу анҳумо) (ривоят қилди): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Албатта сизнинг (ер юзида) қолишингиз — сиздан олдин ўтган умматларга (нисбатан) — аср намозидан қуёш ботишигача бўлган (вақт) кабидир. Таврот аҳлига Таврот берилди, улар у билан кундузнинг ярмигача амал қилдилар, кейин ожиз қолдилар ва уларга қийротдан-қийрот берилди. Кейин Инжил аҳлига Инжил берилди, улар у билан аср ўқилгунча амал қилдилар, кейин ожиз қолдилар ва уларга қийротдан-қийрот берилди. Кейин сизларга Қуръан берилди, сиз у билан қуёш ботишигача амал қилдингиз ва сизларга икки қийротдан-икки қийрот берилди. Аҳли китоб: ‹Булар биздан камроқ амал қилди-ю, кўпроқ ажр (олди)?!› деди. Аллаҳ: ‹Мен сизнинг ҳақингиздан бирор нарсани зулм қилдимми (камайтирдимми)?› деди. Улар: ‹Йўқ› дедилар. У: ‹Бу — Менинг фазлимдир, уни кимга хоҳласам бераман› деди" деди.