حَدَّثَنِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ الدَّارِمِيُّ، أَخْبَرَنَا يَحْيَى بْنُ حَسَّانَ، حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ، بْنُ بِلاَلٍ عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَائِشَةَ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ " لاَ يَجُوعُ أَهْلُ بَيْتٍ عِنْدَهُمُ التَّمْرُ " .
Менга Абдуллаҳ ибн Абдурраҳмон ад-Доримий ривоят қилди: бизга Яҳё ибн Ҳассон хабар берди: бизга Сулаймон ибн Билол Ҳишом ибн Урвадан, у отасидан, у Оишадан ривоят қилдики, Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Ҳузурида хурмо бўлган уй аҳли оч қолмайди» деди.
Бизга Абдуллаҳ ибн Маслама ибн Қаънаб ривоят қилди: бизга Яъқуб ибн Муҳаммад ибн Таҳлў Абу ар-Рижол Муҳаммад ибн Абдурраҳмондан, у онасидан, у Оишадан ривоят қилди. У айтди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, ичида хурмо бўлмаган уйнинг аҳли очдир; эй Оиша, ичида хурмо бўлмаган уйнинг аҳли очдир» ёки «аҳли оч қолди» деди. Буни икки ёки уч марта айтди.