Бизга Абу Бакр ибн Абу Шайба ривоят қилди: Бизга Муҳаммад ибн Бишр ва Абу Усома, Мисъардан, у Саъд ибн Иброҳимдан, у отасидан, у Саъддан ривоят қилдилар, у айтди: Мен Уҳуд куни Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ўнг томонида ва чап томонида устларида оқ кийимлари бўлган икки кишини кўрдим, уларни бундан олдин ҳам, кейин ҳам кўрмаганман. Яъни Жибрил ва Микоил алайҳимассаломни.
Менга Ишоқ ибн Мансур ривоят қилди: Бизга Абдуссамад ибн Абдулворис хабар берди: Бизга Иброҳим ибн Саъд ривоят қилди: Бизга Саъд, отасидан, у Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилди, у айтди: Мен Уҳуд куни Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ўнг томонида ва чап томонида устларида оқ кийимлари бўлган икки кишини кўрдим, улар у зот учун энг қаттиқ тарзда жанг қилар эдилар, уларни бундан олдин ҳам, кейин ҳам кўрмаганман.