حَدَّثَنَا سَعِيدُ بْنُ مَنْصُورٍ، حَدَّثَنَا خَالِدُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، عَنِ الْجُرَيْرِيِّ، عَنْ أَبِي الطُّفَيْلِ، قَالَ قُلْتُ لَهُ أَرَأَيْتَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ نَعَمْ كَانَ أَبْيَضَ مَلِيحَ الْوَجْهِ . قَالَ مُسْلِمُ بْنُ الْحَجَّاجِ مَاتَ أَبُو الطُّفَيْلِ سَنَةَ مِائَةٍ وَكَانَ آخِرَ مَنْ مَاتَ مِنْ أَصْحَابِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم .
Бизга Саъид ибн Мансур ривоят қилиб: Бизга Холид ибн Абдуллаҳ Журайрийдан, у Абут-Туфайлдан ривоят қилиб деди: Мен унга: «Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламни кўрганмидинг?» дедим. У: «Ҳа, оқ, юзи гўзал киши эдилар» деди. Муслим ибн Ҳажжож: «Абут-Туфайл юз йили вафот этган ва Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан энг охири вафот этган киши эди» деди.
Бизга Убайдуллаҳ ибн Умар Қаворирий ривоят қилиб: Бизга Абдул-Аъло ибн Абдул-Аъло Журайрийдан, у Абут-Туфайлдан ривоят қилиб деди: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламни кўрдим, ер юзида у зотни кўрган мендан бошқа бирор киши қолмаган. У деди: Мен унга: «Қандай кўргансиз?» дедим. У: «Оқ, гўзал, мўътадил бўйли эдилар» деди.