Менга Абу Ғассон Розий Муҳаммад ибн Амр ривоят қилиб: Бизга Ҳакком ибн Салм ривоят қилиб: Бизга Усмон ибн Зоида Зубайр ибн Адийдан, у Анас ибн Моликдан ривоят қилиб деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам олтмиш уч ёшда вафот этдилар, Абу Бакр олтмиш уч ёшда, Умар ҳам олтмиш уч ёшда вафот этди.
Ва менга Абдул-Малик ибн Шуъайб ибн Лайс ривоят қилиб: Менга отам бобомдан ривоят қилиб деди: Менга Уқайл ибн Холид Ибн Шиҳобдан, у Урвадан, у Оишадан ривоят қилдики, Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам олтмиш уч ёшда вафот этдилар. Ибн Шиҳоб: «Менга Саъид ибн Мусайяб худди шундай хабар берди» деди.
Ва бизга Усмон ибн Абу Шайба ва Аббод ибн Мусо ривоят қилиб, иккаласи: Бизга Талҳа ибн Яҳё Юнус ибн Язиддан, у Ибн Шиҳобдан ҳар иккала иснод билан биргаликда Уқайлнинг ҳадиси каби ривоят қилди.