وَحَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ يَحْيَى، قَالَ قَرَأْتُ عَلَى مَالِكٍ عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ " الَّذِي تَفُوتُهُ صَلاَةُ الْعَصْرِ كَأَنَّمَا وُتِرَ أَهْلَهُ وَمَالَهُ " .
Ибн Умар (ривоят қилди)ки: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Аср намозини бой берган киши — гўё аҳли ва моли (қўлидан) тортиб олингандек (йўқотгандек)дир» деди.
Алий айтди: Аҳзоб (Хандақ) куни бўлганида, Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Аллаҳ уларнинг қабрларини ва уйларини олов билан тўлдирсин — улар бизни (машғул қилиб) ушлаб турди ва ўрта намоздан то қуёш ботгунга қадар бизни машғул қилди» деди.