Бизга Ҳорун ибн Абдуллаҳ хабар бериб, деди: бизга Ибн Аби Фудайк, аз-Заҳҳок ибн Усмондан, у Букайр ибн Абдуллаҳдан, у Сулаймон ибн Ясордан, у Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: «Мен фалончидан кўра намози Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг намозларига ўхшашроқ бирор киши орқасида намоз ўқимаганман.» Сулаймон деди: «У пешиннинг дастлабки икки ракатини узун, охирги иккисини енгил қилар, асрни енгил қилар, шомда қисқа Муфассал (суралар)ни, хуфтон (ишо)да ўртача Муфассални, бомдодда эса узун Муфассални ўқир эди.»