Аёл қолдиғи сувидан фойдаланишга рухсат

Suv kitobi · 1 ҳадис

باب الرُّخْصَةِ فِي فَضْلِ الْمَرْأَةِ

أَخْبَرَنَا هَارُونُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ حَدَّثَنَا مَعْنٌ، قَالَ حَدَّثَنَا مَالِكٌ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ كَانَ الرِّجَالُ وَالنِّسَاءُ يَتَوَضَّئُونَ فِي زَمَانِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم جَمِيعًا ‏.‏

Бизга Ҳорун ибн Абдуллаҳ хабар бериб, деди: бизга Маън ривоят қилиб, деди: бизга Молик ривоят қилди, Нофиъдан, у Ибн Умар (розияллаҳу анҳумо)дан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) замонида эркаклар ва аёллар биргаликда таҳорат олар эдилар.