«Бизга Сулаймон ибн Салм ва Муҳаммад ибн Али ибн ал-Ҳасан ибн Шақиқ, ан-Назр ибн Шумайлдан хабар беришди, у деди: бизга Шуъба, Абу Шимрдан, у Абу Усмондан, у Абу Ҳурайрадан хабар берди, у деди: Халилим (соллаллаҳу алайҳи васаллам) менга уч нарсани васият қилдилар: витр (ўқигач) ухлашни, ҳар ойдан уч кун рўза тутишни ва Зуҳо (чошт)нинг икки ракатини (ўқишни).»
«Бизга Муҳаммад ибн Башшор хабар берди, у деди: бизга Муҳаммад ривоят қилди, у деди: бизга Шуъба ривоят қилди — сўнг маъносини англатадиган бир сўз айтди — Аббос ал-Журайрийдан, у деди: мен Абу Усмонни эшитдим, у Абу Ҳурайрадан (ривоят қилди), у деди: Халилим (соллаллаҳу алайҳи васаллам) менга уч нарсани васият қилдилар: туннинг аввалида витр (ўқишни), Бомдоднинг икки ракатини (ўқишни) ва ҳар ойдан уч кун рўза тутишни.»