أَخْبَرَنَا قُتَيْبَةُ، قَالَ حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَارِثِ بْنُ سَعِيدٍ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ جُحَادَةَ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ : لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم زَائِرَاتِ الْقُبُورِ وَالْمُتَّخِذِينَ عَلَيْهَا الْمَسَاجِدَ وَالسُّرُجَ .
Бизга Қутайба хабар бериб, деди: бизга Абдулворис ибн Саид ривоят қилди, Муҳаммад ибн Жуҳодадан, у Абу Солиҳдан, у Ибн Аббос (розияллаҳу анҳумо)дан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) қабрларни (кўп) зиёрат қилувчи аёлларни ва уларнинг (қабрлар) устига масжидлар ҳамда чироқлар (қўйиб) олувчиларни лаънатладилар.»