Бизга Муҳаммад ибн Абдуллаҳ ибн ал-Муборак хабар бериб, Вакииъдан, у Суфёндан, у Суҳайлдан, у отасидан, у Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Сизлардан бировингиз чўғ устига, у кийимини куйдириб юборгунча ўтириши, қабр устига ўтиришидан у учун яхшироқдир,» дедилар.»
Бизга Муҳаммад ибн Абдуллаҳ ибн Абдулҳакам хабар бериб, Шуъайбдан, у деди: бизга ал-Лайс ривоят қилди, деди: бизга Холид ривоят қилди, Ибн Абу Ҳилалдан, у Абу Бакр ибн Ҳазмдан, у ан-Назр ибн Абдуллаҳ ас-Саламийдан, у Амр ибн Ҳазмдан, у Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилдики): «Қабрлар устига ўтирманглар,» дедилар.»